Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раиси Алишер Мақсудов Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Тараққиёт Дастурининг Ўзбекистондаги доимий вакили Матильда Димовска билан учрашди.

Мулоқот давомида қўмита томонидан БМТ Тараққиёт дастури билан ҳамкорликда амалга оширилаётган ташаббус ва лойиҳалар муҳокама қилинди.

Тадбирда “Барқарор ҳаёт тарзини таъминлайдиган Орол денгизи ҳавзаси тупроғи деградациясига қарши барқарор ва нейтрал ландшафт асосида кўлларни, сув-ботқоқ ерларни, қирғоқ бўйи йўлакларини сақлаш ва барқарор бошқариш” лойиҳаси Глобал экологик жамғарма томонидан молиялаштирилиши маъқуллангани ҳамда айни йўналишдаги ишлар 2021 йилда бошланиши маълум қилинди.

Умумий қиймати 4 миллион долларга тенг ушбу лойиҳа 2021-2025 йиллар давомида амалга оширилади.

ЎзА