“TikTok” ижтимоий тармоғи Евроиттифоқ ҳудудида ҳам тақиқланиши мумкин, деб баёнот берди Европа комиссияси раҳбари Урсула фон дер Ляйен.
“Бу эҳтимолдан ҳоли эмас”, – дея унинг гапларидан иқтибос келтирган “Politico” газетаси. Фон дер Ляйеннинг эслатишича, Еврокомиссия ходимларига иш телефонларини “TikTok” иловасига улашни тақиқлаган дунёдаги биринчи ташкилот ҳисобланади.
Ўтган ҳафта “TikTok” Еврокомиссиянинг навбатдаги огоҳлантиришидан кейин фойдаланувчиларини мукофотлаш дастури фаолиятини тўхтатганди. Ўз навбатида, АҚШ вакиллар палатаси аъзолари “TikTok” эгаси “Byte Dance” компаниясини Америка бўлимини сотишга мажбурлайдиган қонун лойиҳасини қабул қилган.
Агар “тикток”чилар ушбу қонунга бўйсунмаса, фаолияти тўхтатилиши таъкидланган.