Боксчиларимизнинг навбатдаги ғалабалари

Қозоғистоннинг Остона шаҳрида 22 ёшгача бўлган чарм қўлқоп усталари ва ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионати давом этмоқда.
Мусобақада терма жамоамиз аъзолари ўз ёш тоифасидаги баҳсларда муваффақиятли иштирок этмоқда. Жумладан, вазни -54 кг. бўлган Собиржон Тастанов ироқлик Аббас Қасим Ал-Саррайни 5:0 ҳисобида таслим этди. 86 килограммгача вазнда бўлган Акмалжон Исроилов эса ҳиндистонлик Сангван Ҳемантни мағлубиятга учратди. 54 килограммгача вазн тоифасида Узукжамол Юнусова қирғизистонлик Алина Сизоненкони 2-раундда техник нокаутга учратди. Шунингдек, Феруза Шарипова ҳамда Одинахон Исмоилова ўз вазнида ғалабага эришди.


Бугун, 30 апрель куни 7 нафар боксчимиз рингга кўтарилади. Унда 22 ёшгача бўлган боксчилар рингга кўтарилади.
Боксчиларимизнинг рақиблари билан танишинг:
-48 кг: Шодиёржон Мелиқўзиев — Жай Брян Бариcуатро (Филиппин);
-60 кг: Саят Илясов — Родсук Пҳутҳанет (Таиланд);
-67 кг: Шавкатжон Болтаев — Жейҳун Тагаймурадов (Туркманистон);
-75 кг: Жавоҳир Умматалиев — Гҳансом Виттҳая (Таиланд);
-54 кг: Нигина Ўктамова — Преэти (Ҳиндистон);
-60 кг: Муштарийбону Иброҳимжонова — Яо Чинг-Ю (Хитой Тайпейи)
Жавоҳир Тошхўжаев,
ЎзА