Президентимизнинг Олий Мажлисга Мурожаатномаси давом этмоқда.
Давлатимиз раҳбарининг таъкидлашича, ҳудудларда хусусий мактаблар фаолиятини рағбатлантириш учун бюджетдан субсидиялар ажратилади. Ёшларнинг иқтидори ва салоҳиятини тўғри йўналтиришга қаратилган узлуксиз тизим яратилади ва келгусида юртимизда 10 та Президент мактаби, кимё, биология, математика ва ахборот технологияларига ихтисослашган 197 та мактаб ўз фаолиятини бошлайди.
Иқтидорли ўғил-қизларнинг юқори технологиялар ва замонавий билимларни чуқур ўзлаштиришга кенг шароит яратиш ҳамда рақобатбардош миллий кадрларни тайёрлаш мақсадида Тошкент шаҳрида алоҳида янги университет ташкил этилади.