Чимбой туманида ишсиз фуқаролар учун 3 та кооператив ташкил этилди

Қорақалпоғистоннинг Чимбой туманида Хитой тажрибасидан келиб чиққан ҳолда темир дафтарга киритилган ишсиз ва меҳнат миграциясидан қайтган 130 нафар фуқарони жалб қилган ҳолда 48 гектар майдонда мева-сабзавотларни ишлаб чиқариш йўналишида 3 та кооператив ташкил этилди.

Қорақалпоғистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ахборот хизматининг маълум қилишича, аҳолининг бандлигини таъминлаш масаласи бўйича ҳудудга ташриф буюрган Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири ўринбосари Н.Якубов тумандаги 9 та маҳалла ва овул фуқаролар йиғинлари аҳолиси билан учрашув ўтказган.“Қара кол” маҳалла фуқаролар йиғинида ҳунармандлар билан учрашиб, ўтов ишлаб чиқариш, миллий либослар ва безаклар тикиш йўналиши бўйича 50 та ишсиз ва кам таъминланган фуқароларни жалб қилган ҳолда кооператив ташкил этишни муҳокама қилган.

 

Е.Қаноатов, ЎзА