Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари – Молия вазири Жамшид Қўчқоров бошчилигидаги делегация бугун Москва шаҳрида Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги Иқтисодий кенгашининг 76-мажлисида иштирок этади.
Учрашувда МДҲ доирасида иқтисодий ҳамкорликнинг долзарб масалалари, шу жумладан, Ҳамдўстликка аъзо давлатлар Ҳукумат раҳбарлари кенгашининг навбатдаги мажлиси кун тартибига киритилган масалалар муҳокама қилинади.