ФОТОРЕПОРТАЖ
“Адолат” социал-демократик партияси томонидан ёшларнинг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш мақсадида “Ватан келажаги – ёшлар қўлида” лойиҳаси доирасида “Конституция билимдони” кўрик-танловини ўтказиш анъана тусини олган.
Жорий йилги танловнинг қуйи босқичларида республикадаги барча умумтаълим мактабларининг 11-синф ўғил-қизлари, касб-ҳунар мактаби, коллеж ва техникумлар, шунингдек, олий таълим муассасалари тасарруфидаги академик лицейларнинг 2-босқич ўқувчилари ўзаро баҳс олиб борди. 10 нафар иштирокчи танловнинг Қорақалпоғистон Республикаси босқичида беллашиш имконини қўлга киритди.
Мазкур босқичда иштирокчиларнинг билими таништирув, савол-жавоб ва эркин мавзу шартлари бўйича баҳоланди. Улар ўз чиқишларида мамлакатимиз Конституциясини қанчалик билиши ва қонунларимиздан хабардорлиги, қолаверса саҳна ва нотиқлик маданияти борасидаги маҳоратини намойиш этди.
Энг фаол ва билимдон иштирокчи сифатида ўзини кўрсата олган Нукус шаҳар 1-касб-ҳунар мактаби ўқувчиси Динмуҳаммад Ержанов танловнинг мамлакат босқичига йўлланма олди.
Мақсад ҲАБИБУЛЛАЕВ (сурат), ЎзА