Бугун мамлакатимизда чинакам халқ ҳаракатига айланиб улгурган “Яшил макон” умуммиллий лойиҳасининг куз мавсуми доирасида атроф муҳитни асраш ва кўкаламзорлаштириш ишлари жадал давом этмоқда.

Хусусан, Қорақалпоғистон Республикаси божхона бошқармаси ходимлари томонидан Нукус шаҳридаги “Телеорай” маҳалла фуқаролар йиғинига қарашли бўлган йўл ёқасидаги 4 гектар ташландиқ ерга ишлов берилиб, 500 дона тут кўчати экилди. Шунингдек, умуммиллий ҳаракатнинг куз мавсумида қорақалпоғистонлик божхоначилар Тўрткўл туманида 9 минг 500 туп, Қўнғирот туманида 4 минг туп, Хўжайли туманида 425 туп мевали ва манзарали ниҳол экиб, ушбу ҳудудларда яшил боғлар барпо этишига асос солишди.

“Яхшидан боғ қолади” тамойилига асосланиб уюшқоқлик билан амалга оширилаётган бу каби хайрли ишлар атроф-муҳитни асровчи катта боғлар яратилишига хизмат қилади.

Довуд Абибуллаев, ЎзА мухбири