Ҳиндистон. Айни пайт Деҳлидаги “Jamia Millia Islamia” университетида Нельсон Мандела номидаги “Тинчлик ва низоларни бартараф этиш” маркази ва Жавоҳарлаъл Неру университети Форс ва Марказий Осиё таълим маркази ҳамкорлигида уюштирилган маданий тадбир бошланди.
Эътиборли жиҳати, мазкур конференцияда Ҳиндистон пойтахтидаги элчихонамиз раҳбарияти, республикамиз делегацияси аъзолари, шунингдек Тожикистон ва Қозоғистондан келган илмий доира вакиллари ҳам иштирок этмоқда.
– Барчангизни кўриб турганимиздан хурсандмиз, – деди Жавоҳарлаъл Неру университети проректори Мазҳар Асиф тадбирнинг очилиш маросимида. – Таъкидлаш жоиз, Марказий Осиё минтақаси ва Ҳиндистон ўртасидаги тарихий, маданий ва адабий алоқаларни янада ривожлантириш учун бундай мулоқотлар жуда муҳим.
Ўткир Алимов, ЎзА
Деҳли, Ҳиндистон