Журналистлар учун халқаро танлов

Хитой Халқ Республикасининг Тошкентдаги элчихонаси томонидан “Бир макон, бир йўл” ташаббуси бўйича “Ипак йўли” давлатлари журналистларига халқаро мукофот учун танлов эълон қилинди.

Мазкур мукофот “Чуқур репортаж”, “Янгиликларга шарҳ”, “Фотосъёмкали репортаж”, “Видеотасвирли репортаж”, “Қўшилган махсус ҳисса” ва “COVID-19” коронавирусга қарши кураш тўғрисида қисқа видео” номинациялари бўйича берилади.

Ҳар бир номинация учун 1 лауреат ва 4 номзод танлаб олинади.

Танловга 2013 йилда “Бир макон, бир йўл” ташаббуси илгари сурилганидан сўнг эълон қилинган материаллар қабул қилинади. Ушбу материалларни 2020 йил 31 декабрга қадар www.brnn.com веб-саҳифасига юклаш зарур.

Қўшимча маълумотлар бўйича Хитой Халқ Республикасининг Тошкентдаги элчихонаси масъул ходимининг +99890 168-05-06 телефон рақамига мурожаат этиш мумкин.

 

ЎзА