Давлат хизматлари маркази янги бинода иш бошлайди

Оролбўйининг барча ҳудудларида бўлгани каби Бўзатов туманида ҳам кенг кўламли қурилиш ва бунёдкорлик ишлари амалга оширилмоқда. 
Бир қанча янги иншоотлар фойдаланишга топширилиб, яна қатор ижтимоий, маданий, иқтисодий объектларда қурилиш ва қайта таъмирлаш ишлари бажарилмоқда.
Бунёдкорларнинг ғайрати сабаб, шу кунгача бинода темир-бетон ўрнатиш, ғишт териш, иссиқлик, электро-монтаж, ичимлик сув линияларини тортиш ва сувоқ ишлари якунланди. Ҳозирда ички деворларга пардоз бериш, эшик ва дераза ромларини ўрнатиш, бино атрофини ободонлаштириш каби юмушлар бажарилмоқда. Янги бино тез кунларда фойдаланишга топширилади.
photo_2020-07-22_16-47-49 (2).jpg
photo_2020-07-22_16-47-49.jpg

 

Мақсад ҲАБИБУЛЛАЕВ олган суратлар, ЎзА