20 июль куни Мўйноқ тумани Фавқулодда вазиятлар бўлими, СЭОМ, Миллий гвардия, ИИБ ва Мудофаа ишлари бўлими ходимлари билан ҳамкорликда туманда дезинфекция ишлари амалга оширилди. Дезинфекция ишларига жами 3 та техника ва 37 нафар ишчи хизматчи ходимлар жалб қилинди.
Дезинфекция ишларида 8 тонна хлорли эритма ишлатилди, дейилади туман Фавқулодда вазиятлар бўлими хабарида.
ЎзА