Ўзбекистоннинг МДҲдаги раислиги доирасида Ҳамдўстлик мамлакатлари экспертлари МДҲ Ижроия қўмитаси Раиси – МДҲ Ижроия котиби ўринбосарлари ва МДҲ Ижроия қўмитасидаги бошқа мансабдор шахслар квоталарини тақсимлаш, тайинлаш ва алмаштириш тартибини такомиллаштириш масалаларини видеоконференсалоқа шаклида муҳокама қилдилар.
Тадбирда Арманистон, Беларус, Молдова, Озарбайжон, Қирғизистон, Қозоғистон, Россия, Тожикистон ва Ўзбекистон вакиллари иштирок этди.
Мулоқот давомида МДҲ Ижроия қўмитасида квоталарни тақсимлаш тартибини такомиллаштириш бўйича келгусидаги ишлар шакли кўриб чиқилди.
Экспертлар йиғилиши якунида МДҲ Ташқи ишлар вазирларининг навбатдаги мажлисида ушбу масала муҳокамасини давом эттиришга қарор қилинди.
ЎзА