Олмаотада коронавирусга чалинган беморлар сони кескин ортмоқда

«Ҳар куни инфекцион стационарларга қарийб 100 киши ётқизилмоқда», – дея маълум қилган Олмаота шаҳри ҳокими Бакитжан Сагинтаев коронавирусга чалинган беморлар сони кескин ортаётганидан хавотир билдириб.
Сагинтаевнинг қўшимча қилишича, 1 сентябргача шаҳарда коронавирусга чалинган беморлар ётадиган ўринлар яна 6 минггача оширилади.
Шаҳарда коронавирусга қарши кураш учун ҳозиргача жами 4232 мингта ўринга эга 19 та стационар марказлар жалб қилинган. Яна қўшимча равишда 150 та ўрин Руҳий саломатлик маркази базасида, 150 ўрин урология илмий маркази базасида ва 200 та ўрин Halyk Arena базасида ташкил этилиши мўлжалланган.

 

ЎзА