Хитой элчиси билан телефон орқали мулоқот тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири ўринбосари Фурқат Сидиқов Хитой Халқ Республикасининг мамлакатимиздаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Сзян Ян билан телефон орқали мулоқот қилди.
Суҳбат чоғида Ўзбекистон – Хитой муносабатлари ҳамда халқаро ташкилотлар доирасидаги ҳамкорликнинг долзарб масалалари, савдо-иқтисодий алоқаларни ривожлантириш ва қўшма инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш истиқболлари муҳокама қилинди.
Томонлар бўлажак тадбирларга тайёргарлик кўришнинг амалий жиҳатлари бўйича ҳам фикр алмашдилар.

 

ЎзА