Қораўзакли фермер республикада биринчи бўлиб ғалла топшириш режасини бажарди

Қораўзак туманидаги «Қораўзакли Расул» фермер хўжалиги республикада биринчи бўлиб ғалла топшириш режасини ортиғи билан бажарди.

Туман ҳокимлиги ахборот хизматининг маълум қилишича, туманда жорий йил 4 минг 300 гектар майдонда ғалла экилиб, давлатга 9 минг 693 тонна ғалла топшириш режалаштирилган. Агротехник тадбирларнинг ўз вақтида ва сифатли олиб борилиши, ғаллани қисқа муддатда йиғиб олиш мақсадида тегишли отрядлар тузилиб, зарур техникалар билан таъминланиши ўз самарасини берди. Туман ҳудудидаги фермер хўжаликлари ғалладан мўл ҳосил олиб, шартнома режасини ортиғи билан бажармоқда.
photo_2020-06-05_22-09-43.jpg

Тумандаги «Қораўзак» қишлоқ фуқаролар йиғини ҳудудида жойлашган «Қораўзакли Расул» фермер хўжалиги туман ва республика миқёсида биринчи бўлиб давлатга ғалла топшириш режасини бажарди. Фермер хўжалиги 39 тонна ўрнига 65 тонна ғалла топшириб, режани 167 фоизга бажарди. Ҳосилдорлик гектарига 65 центнердан тўғри келди.

Туманда ғалла ўрим-йиғим мавсуми уюшқоқлик билан давом этмоқда.

Қорақалпоғистон Республикаси 
Жўқорғи Кенгеси Матбуот хизмати

 

ЎзА