ЕХҲТ кўмаги
“Сардоба” сув омборидаги ўпирилиш оқибатида юзага келган тошқиндан азият чеккан фуқароларга хайр-саховат кўмаклари келиши давом этмоқда. Сирдарё вилоятига жўнатилган бу галги инсонпарварлик ёрдами Европа Хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти томонидан амалга оширилди.

Европадан келган нуфузли делегация аъзоларини вилоят ҳокимининг ўринбосари Д.Мадримов ҳамда вилоят прокурори Р.Машарипов кутиб олди.

Европа хавфсизлиги -2.jpg
Европа хавфсизлиги -13.jpg

Инсон бошига иш тушганда унинг дини, тили, ирқи, миллати эътиқоди суриштириб ўтирилмайди. Қўлидан келгунча баҳоли қудрат ким бўлмасин унга кўмак кўрсатилади ва у чин дилдан, самимий ниятлар билан юракдан чиқариб қилинади. Қолаверса, бугунги синовли кунларда халқларнинг бир-бирига ёрдам қўлини чўзиши муҳим аҳамият касб этаётир.

Европа Хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти томонидан юборилган инсонпарварлик ёрдамида кўрпа-тўшак, иссиқ чойшаблар, болалар учун тагликлар, бир марта ишлатиладиган идиш-товоқлар, тиш пастаси, совун, шампун, антибактериалогик суюқлик, ювиш-чайиш воситалари, гигиена ва антисептик воситалардан иборат жами 300 миллион сўмликка яқин маҳсулотлар Сирдарё вилояти “Дори-дармон” масъулияти чекланган жамиятига қарашли очиқ турдаги божхона омборига туширилди.

Европа хавфсизлиги -7.jpg
Европа хавфсизлиги -1.jpg

 

А.ҚАЮМОВ, Ф.ТОШМАТОВ (сурат), ЎзА