Суриянинг собиқ Президенти Башар Асадни заҳарлашга уриниш кузатилди, деб ёзди «The Sun» нашри.
Интернетда тарқалган хабарга кўра, 59 ёшли Асад тиббий ёрдам сўраб, «кучли йўтал, нафас қисиши» шикояти билан тиббий хизматга мурожаат қилган.
– Суиқасд уюштирилган, деб ҳисоблаш учун барча асослар бор, – деган манба.
Ўзи яшаётган хонадонда даволанаётган сиёсатчи аҳволи барқарорлигини айтган. Тиббий текширув ҳам бемор заҳарланганини қайд этган.
Россия ҳукумати бу фаразни тасдиқламади.