Хабарингиз бор, қиличбозлик бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари U20 ёш тоифасида Колумбия мезбонлигида ўтаётган жаҳон кубогида иштирок этмоқда.

Богота шаҳрида ташкил этилган мазкур нуфузли мусобақанинг сабля йўналиши бўйича яккалик баҳсида ҳамюртимиз Самира Шокирова бронза медалига сазовор бўлди. Жаҳон кубогининг олтин медали Хуан Габриэла Мариа Линга (Пуэрто-Рико) насиб этган бўлса, Ванесса Чавез (Мексика) кумуш медали билан тақдирланди.

Эслатиб ўтамиз, жаҳон кубогининг регламентига кўра яккалик баҳсларидан сўнг жамоавий мусобақага старт берилади. Умид қиламизки, унда терма жамоамиз аъзолари юксак натижа қайд этади.

Жавоҳир Тошхўжаев,

ЎзА