Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 25 йиллигига бағишланган тантанали маросимдаги маърузасида бу янгиликка алоҳида эътибор қаратди.
2017 йил маҳалла фуқаролари йиғинлари кафиллиги асосида 152 нафар, Ёшлар иттифоқи кафиллиги асосида 18 нафар, хотин-қизлар қўмиталари кафиллиги асосида 3 нафар, жами 173 нафар фуқарога нисбатан жазо тайинлашда жамоатчилик кафиллиги эътиборга олинган. Бу фуқароларнинг 38 нафарини ёшлар, 18 нафарини вояга етмаганлар, 11 нафарини аёллар ташкил этган.
«Ана шундай ишлар натижасида мамлакатимиз бўйича 63 нафар шахс суд залидан қамоқдан озод қилинди, 11 нафар шахс жавобгарликдан озод қилинди, 97 нафар шахсга нисбатан енгилроқ жазо тури қўлланди”, деди давлатимиз раҳбари.