ННТларнинг “Саховат ва кўмак” умумхалқ ҳаракатидаги иштироки

Президентимиз ташаббуси билан ташкил этилган “Саховат ва кўмак” умумхалқ ҳаракати бугунги кунда ҳар бир ташкилот ҳамда ҳар бири нсон олдида катта масъулият борлигини кўрсатди.
Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоциацияси жамоалари ҳам буни чуқур ҳис этган ҳолда ташаббус, фидойилик кўрсатиб бор имкониятларини ишга солмоқда. Ҳозирги синовли кунларда бир-биримизга елкадош бўлиш, жонкуяр шифокорларимизни қўллаб-қувватлаш, юзага келган вазиятни кенг жамоатчиликка тўғри етказиш муҳим вазифаларимиздан биридир.
Ҳудудларда карантин шароитида ННТларнинг мақсадли гуруҳлари ташкил этилган. Республика махсус комиссиясининг қарори билан Ҳомийлик хайрияларини мувофиқлаштириш марказлари фаолиятида ЎзННТМА аъзолари ва барча ҳудудий координаторлари волонтёр сифатида иштирок этмоқда.
Мисол учун, ЎзННТМАнинг Тошкент шаҳар бўлинмаси пойтахтдаги Ҳомийлик хайрияларини мувофиқлаштириш маркази билан ҳамкорликда ишламоқда. Ушбу фаолият ҳудудларда ҳам йўлга қўйилган.
ННТларнинг мақсадли гуруҳлари якка ёлғиз кишилар, қариялар, боқувчисини йўқотганлар, ногиронлиги бўлган шахслар, кўп болали оилаларнинг ҳолидан хабар олиб, уларнинг эҳтиёжларини хайрия ёрдамларини мувофиқлаштириш марказларига онлайн етказиш ишлари билан шуғулланмоқда.
Масалан, Жиззах бўлинмасининг ташаббуси билан 300 нафар ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларга дори-дармон ва тиббий жиҳозлар хайрия тарзида етказилди. ЎзННТМА Бухоро вилояти бўлинмаси Бухоро вилоят ҳокимлиги ҳамда саховатпеша ҳомийлар ҳамкорлигида ижтимоий ҳимояга муҳтож жами 500дан ортиқ кам таъминланган оилаларга озиқ-овқат маҳсулотлари тарқатилди.
Биз барча белгиланган вазифаларни ҳам онлайн тарзда амалга ошириб келмоқдамиз. “Соғлом она ва бола” аёллар ва ёшларни қўллаб-қувватлаш нодавлат нотижорат ташкилоти ҳамда “gujum.uz” электрон газетаси билан ҳамкорликда карантин даврида қатор онлайн акциялар амалга оширдик. Шунингдек, ҳамкорликда карантин даврини уйда қолиб, вақтини мутолаага бағишлашга даъват этувчи “Эзгу ўйли болалар” танлови эълон қилинди.
“Умрбоқий мерос” Ўзбекистон маданияти ва санъати тарғибот маркази, “Шарқ зиёкори” китоблар уйи ва ЎзННТМА ҳамкорлигида китобхон ёшлар танловининг биринчи босқичи якунларига бағишланган онлайн тадбир ҳам ўтказилди.
Бундаймисолларникўплабсанашмумкин. Энг асосийси, кўнгилда ишонч ва хотиржамлик, сабр-қаноат бўлиши зарур. Сабрли кишида қаноат ҳам келажакка ишонч ҳам бўлади. Зеро, буюк ҳаким Ибн Сино “Сабр – шифонинг бошланишидир, деб бежиз айтмаган.
Насимжон АЛИМОВ,
ЎзННТМА Кенгаши раиси

 

ЎзА