Япония халқаро ҳамкорлик агентлиги (JICA) билан инвестицион муҳитни яхшилашда коррупцияга қарши курашишни кучайтиришга қаратилган лойиҳа амалга оширилади.

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги директори Акмал Бурхонов Япония халқаро ҳамкорлик агентлиги (JICA) экспертлари билан учрашувда шу масалани муҳокама қилди.

Учрашувда JICA ва Агентлик ҳамкорлигида коррупцияга қарши курашиш соҳасида 2024-2025 йилларга мўлжалланган “Инвестиция муҳитини яхшилаш мақсадида коррупцияга қарши чора-тадбирларни қўллаб-қувватлаш” техник кўмак лойиҳасини ишга тушириш ва амалга ошириш чоралари муҳокама қилинди.

Мазкур лойиҳа давлат  харидлари соҳасида коррупциянинг олдини олиш, коррупцияга қарши курашишда аҳолининг хабардорлигини ошириш каби йўналишлардаги ўзаро ҳамкорликни назарда тутади.

Учрашувда JICA эксперти, Япониянинг Дошиша университети халқаро маркази директори, профессор Эйжи Оямада билан ҳамкорлик доирасида Агентлик ҳамда коррупцияга қарши  курашишга масъул бошқа идоралар ходимлари учун тажриба алмашиш курслари, семинар-тренинглар ташкил этиш ва бошқа қўшма тадбирларни амалга оширишга келишиб олинди.

Н.Абдураимова,  

ЎзА