Самимий қутловлар

Наврўз байрами муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев номига хорижий давлатлар ва ҳукуматлар раҳбарларидан самимий қутловлар келмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Президенти
Шавкат Мирзиёев Жаноби Олийларига
Муҳтарам Шавкат Миромонович!
Наврўз айёми муносабати билан самимий табрикларимни қабул қилгайсиз.
Тинчлик ва аҳиллик рамзи бўлмиш Наврўз дўст халқларимизга эзгулик ва қут-барака келтирсин.
Қозоғистон ва Ўзбекистон ўртасидаги ўзаро манфаатли муносабатлар икки томонлама ва кўп томонлама йўналишларда бундан буён ҳам ривожланиб боришига ишонаман.
Фурсатдан фойдаланиб, Сизга, муҳтарам Шавкат Миромонович, мустаҳкам соғлик, масъулиятли фаолиятингизда муваффақиятлар, қардош ўзбек халқига эса тинчлик ва фаровонлик тилайман.
Ҳурмат билан,
Нурсултон НАЗАРБОЕВ,
Қозоғистон Республикасининг 
Биринчи Президенти – Элбоши
* * *
Ўзбекистон Республикаси Президенти
Шавкат Мирзиёев Жаноби Олийларига
Муҳтарам Шавкат Миромонович, қадрли қардошим!
Халқаро Наврўз айёми муносабати билан Сизга ва Сиз орқали қардош Ўзбекистон халқига самимий табрикларимни йўллашга ҳамда фаровонлик ва равнақ тилашга ижозат бергайсиз.
Тинчлик, яхши қўшничилик, бирдамлик ва табиат билан уйғунликни ифода этувчи Наврўз байрами янги кун, янги ҳаёт элчисидир. Бутун инсоният бой маданий меросининг ажралмас қисми сифатида эътироф этилган бу қутлуғ айём улуғ инсонийлик тамойилларини ўзида мужассам этиб, халқлар дўстлиги ва ҳамжиҳатлигини мустаҳкамлашда алоҳида аҳамиятга эга.
Ушбу ажойиб байрам Сиз ва қардош Ўзбекистон халқига бахт-саодат, шодлик ва янги зафарлар олиб келсин!
Чуқур ҳурмат ила,
Гурбангули БЕРДИМУҲАМЕДОВ,
Туркманистон Президенти
* * *
Ўзбекистон Республикаси Президенти
Шавкат Мирзиёев Жаноби Олийларига
Муҳтарам Шавкат Миромонович!
Сиз ва бутун Ўзбекистон халқини файзли Наврўз айёми билан чин дилдан муборакбод этаман.
Инсониятни эзгуликка, фаровонлик ва бунёдкорликка даъват этиш Наврўзга хос ажойиб хусусиятдир. Туркий олам учун ягона бўлган ушбу қутлуғ айём мамлакатларимиз қардошлигини янада мустаҳкамлаб, қувонч ва барака олиб келсин.
Ишончим комил, биргаликдаги саъй-ҳаракатларимиз билан мустаҳкам дўстлик ва яхши қўшничиликка асосланган Қозоғистон –Ўзбекистон стратегик шериклиги халқларимиз фаровонлиги йўлида жадал ривожланиб бораверади.
Ушбу айём кунларида, муҳтарам Шавкат Миромонович, мамлакатингиз ёрқин келажагига қаратилган олижаноб ташаббус ва саъй-ҳаракатларингизга муваффақиятлар, Ўзбекистон халқига фаровонлик ва равнақ тилайман.
Ҳурмат билан,
Қосим-Жомарт ТОҚАЕВ,
Қозоғистон Республикаси Президенти
* * *
Ўзбекистон Республикаси Президенти
Шавкат Мирзиёев Жаноби Олийларига
Муҳтарам Шавкат Миромонович!
Сизни ва биродар Ўзбекистон аҳлини халқаро Наврўз байрами билан самимий муборакбод этиб, энг эзгу тилакларимни йўллаш менга катта мамнуният бахш этади.
Наврўз байрами уни нишонлайдиган халқларнинг қадимий ва умумий маданий мероси сифатида дўстлик, ўзаро ҳурмат ва ишонч, бирдамлик ва ҳамкорлик ришталарини мустаҳкамлаб, биродар элларимизнинг янада яқин бўлишига хизмат қилмоқда.
Аминманки, бундан буён ҳам мамлакатларимиз ўртасидаги дўстона алоқалар ва кўп қиррали ҳамкорликни мустаҳкамлаш йўлида биргаликда ҳаракат қиламиз.
Ушбу қутлуғ айём кунларида Сизга мустаҳкам соғлик, бахт-саодат, дўст Ўзбекистоннинг янада тараққий этиши ва равнақ топиши йўлида давлат раҳбари сифатидаги фаолиятингизда муваффақиятлар тилайман.
Ҳурмат билан,
Эмомали РАҲМОН,
Тожикистон Республикаси Президенти
* * *
Ўзбекистон Республикаси Президенти
Шавкат Мирзиёев Жаноби Олийларига
Муҳтарам Шавкат Миромонович!
Қирғизистон халқи номидан ва шахсан ўз номимдан Сизни ва бутун Ўзбекистон аҳлини Наврўз билан муборакбод этаман!
Марказий Осиё халқлари қадим-қадимдан ушбу айёмни алоҳида эъзозлаган. Меҳнатсеварлик, аҳиллик ва ҳамжиҳатлик рамзи бўлмиш Наврўзни элларимиз умид ва эзгу ниятлар билан кутиб олмоқда.
Қирғизистон Республикаси ва Ўзбекистон Республикаси ўртасидаги дўстлик ва яхши қўшничиликка асосланган ўзаро манфаатли ҳамкорлик ва стратегик шериклик муносабатлари бундан буён ҳам икки давлат манфаатлари йўлида изчил ривожланиб боришига қатъий ишонаман.
Сизга, муҳтарам Шавкат Миромонович, мустаҳкам соғлик ва давлат раҳбари сифатидаги фаолиятингизда муваффақиятлар, қардош Ўзбекистон халқига эса фаровонлик ва равнақ тилайман.
Ҳурмат билан,
Сооронбай ЖЭЭНБЕКОВ,
Қирғизистон Республикаси Президенти
* * *
Ўзбекистон Республикаси Президенти
Шавкат Мирзиёев Жаноби Олийларига
Муҳтарам Шавкат Миромонович!
Озарбайжон халқи номидан ва ўз номимдан Сизга ва Сиз орқали бутун Ўзбекистон халқига Наврўз байрами муносабати билан энг эзгу тилакларимни қабул қилгайсиз.
Янгиланиш ва табиат уйғониши рамзи бўлмиш ушбу файзли байрам одамларни яхшилик қилишга чақиради.
Аминманки, ушбу баҳорий айём Наврўз анъаналарини эъзозловчи халқларимизга яхши кайфият, қувонч ва қут-барака келтиради.
Фурсатдан фойдаланиб, Сизга мустаҳкам соғлик, фаолиятингизда зафарлар, қардош Ўзбекистон халқига эса тинчлик ва фаровонлик тилайман.
Ҳурмат ила,
Илҳом АЛИЕВ,
Озарбайжон Республикаси Президенти
* * *
Шунингдек,
Эрон Ислом Республикаси Президенти Ҳасан Руҳоний
 
Фаластин Президенти Маҳмуд Аббос
 
Саудия Арабистони Подшоҳи Салмон бин Абдулазиз Ол Сауд
 
Саудия Арабистони Подшоҳлиги валиаҳди, Вазирлар Маҳкамаси раисининг ўринбосари, мудофаа вазири Муҳаммад бин Салмон бин Абдулазиз Ол Сауд
 
Бирлашган Араб Амирликлари Вице-президенти, Бош вазири, Дубай амирлиги ҳокими шайх Муҳаммад бин Рошид Ол Мактум
 
Бирлашган Араб Амирликлари Бош вазири ўринбосари, ички ишлар вазири шайх Сайф бин Зоид Ол Наҳаён ва бошқалар табрик йўллаган.
Қутловлар келиши давом этмоқда.