Ҳайдовчиликка номзодларга бериладиган гувоҳноманинг кўриниши ўзгаради

Транспорт, Олий ва ўрта махсус таълим ҳамда Ички ишлар вазирлигининг “Ўзбекистон Республикасида автомототранспорт воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш ва қайта тайёрлаш билан шуғулланувчи таълим муассасаларини битирган ҳайдовчиликка номзодларга бериладиган ягона намунадаги гувоҳномани бериш тартиби тўғрисидаги низомига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида”ги қарор лойиҳаси эълон қилинди.
Унга кўра имтиҳонлар натижаси ҳақида имтиҳон комиссияси раиси ва аъзолари томонидан баённома тўлдирилади, сўнгра таълим муассасаси раҳбари томонидан имзоланади.
Гувоҳноманинг ташқи кўринишида Ўзбекистон Республикасининг ҳимояланган герби ифодаланади, ички кўринишида эса гувоҳноманинг ҳудудий коди, серияси ва рўйхат рақами, таълим муассасасининг номи, номзоднинг фамилияси, исми-шарифи, ўқиш муддати, ўқув дастурининг номи, имтиҳон топширган фанларнинг номи, имтиҳон натижасига кўра олган баҳоси ҳамда берилган ҳайдовчилик гувоҳномасининг серияси ва рўйхат рақами ёзилади.

 

ЎзА