Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг Президиуми асосида тўрт нафар судья тайинланди ва уларнинг иккиси аёл киши.
Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Матбуот хизмати хабар қилишича, Аяпов Абатбай Конисбаевич Қорақалпоғистон Республикаси фуқаролик ишлари бўйича суди судьяси, Ауезимбетов Бегдулла Жолдасович Қорақалпоғистон Республикаси Чимбой тумани маъмурий суди раиси, Абдижемилова Шолпанай Абдикаликовна Қорақалпоғистон Республикаси Нукус туманлараро иқтисодий суди судьяси ва Адилова Маржангул Елмуратовна Қорақалпоғистон Республикаси фуқаролик ишлари бўйича Нукус туманлараро суди судьяси лавозимларига тайинланган.
Е.Қаноатов, ЎзА