Дмитрий Медведев янги лавозимга тайинланди

Президент Владимир Путин Хавфсизлик кенгаши раиси ўринбосари лавозимини таъсис қилди ва ушбу лавозимга кеча бош вазирликдан истеъфо берган Дмитрий Медведевни тайинлади.

РИА новостининг хабар беришича, куни кеча Медведев давлат раҳбарининг Конституцияга ўзгартиш киритиш ҳақида илгари сурган таклифи муносабати билан ҳукумат тўлиқ таркибда истеъфога чиққанини эълон қилган эди.

Федерал кенгашнинг халқаро қўмитаси биринчи ўринбосари Владимир Жабаровнинг фикрича, собиқ бош вазир мантиқан олиб қараганда, вице-президент вазифасини эгаллади, чунки Хавфсизлик кенгашининг раиси президентнинг ўзи ҳисобланади.

 

ЎзА