Марказий банк: 1 доллар – 9061 сўм, 1 евро – 10092.14 сўм

Ўзбекистон Марказий банки 2019 йилнинг 16 августидан хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан қийматини белгилади.
Унга кўра, 1 АҚШ доллари 9061.00 сўм этиб белгиланди. Бу эса доллар курсининг ҳафта бошига нисбатан 179.00 сўмга ошганини кўрсатади.
480ffdbf-0930-49c8-8a87-c7bf5db12bfe.jpg
Евро курси эса 10 августдаги кўрсаткичга нисбатан (163.84) ўсиб, 10092.14 сўм этиб белгиланди. Шунингдек, Россия рублида ҳам кўтарилиш кузатилиб (+2.09) 138.47 сўмни ташкил этди.
Марказий банк мазкур валюталарни ушбу қийматда сотиш ёки сотиб олиш мажбуриятини олмаган.

 

ЎзА