Бугун, 5 август куни Ажиниёз номидаги Нукус давлат педагогика институтида 2019-2020 ўқув йили учун магистратура мутахассисликларига ҳужжат топширган номзодлар ўртасида мутахассислик фанлардан имтиҳонлар бошланди.

Имтиҳонларнинг ошкора ва шаффоф ўтишини таъминлаш мақсадида институтнинг катта сиғимликка эга спорт залида шароитлар яратилиб, назоратчилар ва кузатув камералари билан таъминланди. Мутахассислик фанлардан имтиҳонлар икки маҳал – соат 08:30 ва 14:00 дан бошлаб ўтказилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Ажиниёз номидаги Нукус давлат педагогика институтида 2019-2020 ўқув йили учун 19 та магистратура мутахассисликларига 354 номзод ҳужжат топширган.

Маълумот учун, бу йилдан бошлаб магистратура мутахассисликларига кириш имтиҳонлари мутахассислик фан ва инглиз тилидан ўтказилади.

 

Ислам Матеков,

Қорақалпоғистон ахборот агентлиги.