Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида “Ўзбекистон Республикасида нотариат тизимини тубдан ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент фармони лойиҳаси муҳокама учун эълон қилинди.
Лойиҳадан маълум бўлишича, 2019 йил 1 октябрдан яқин қариндошлар ўртасида транспорт воситасидан фойдаланишда нотариал тасдиқланиши шарт бўлган ишончноманинг бекор қилиниши белгиланган.
Агар ушбу фармон лойиҳаси расман имзоланадиган бўлса, 2019 йил 1 октябрдан бошлаб машина ҳайдаш учун яқин қариндошларни (ота-она, эр-хотин, болалар, ака-укалар, опа-сингиллар) суғурта полисида кўрсатишнинг ўзи кифоя бўлади, нотариусдан ишончнома олиш шарт бўлмайди.
Эслатиб ўтамиз, ушбу фармон лойиҳасининг муҳокамаси 4 августга қадар давом этади.
ЎзА