Еврокомиссияга янги раис тайинланди​

Европарламент Урсула фон дер Ляйенни Еврокомиссия раиси этиб тайинлади. Номзод узоқ ва жиддий муҳокамадан сўнг тасдиқланди. Ҳозирги раис Жан-Клод Юнкернинг ваколат муддати октябрда тугайди. 
Евроиттифоқ ижроия ҳокимиятининг олий органи раҳбарлигига киришувчи Урсула фон дер Ляйен 2013 йилда Германия тарихида илк аёл мудофаа вазири бўлганди.
Европарламентдаги овоз беришга боғлиқ бўлмаган тарзда у яқинда истеъфога чиққан эди. Шунингдек энди у Еврокомиссияга раис бўлган илк аёл бўлди, дея хабар беради «Риа Новости».

 

ЎзА