Бугун, 19 июль куни Ажиниёз номидаги Нукус давлат педагогика институтида 2019-2020 ўқув йили учун ҳужжат топширган абитуриентларнинг алоҳида билим ва кўникмаларини баҳолаш мақсадида касбий (ижодий) имтиҳонлар бошланди.

Касбий (ижодий) имтиҳонлар тасдиқланган жадвал асосида математика ўқитиш методикаси, биология ўқитиш методикаси, педагогика ва психология, қозоқ тили ва адабиёти, туркман тили ва абадиёти, бошланғич таълим ва спорт-тарбиявий иши таълим йўналишлари қозоқ ва туркман тили гуруҳлари абитуриентлари ўртасида она тили ва адабиёти, шунингдек, мутахассислик фанлардан ёзма тарзда бўлиб ўтмоқда.

Имтиҳон жараёнини кузатиб бориш мақсадида ота-оналар учун кутиш жойлари ажратилиб, у ерга ичкаридаги жараёнларни жонли кўриши учун видеокузатув ускуналари ўрнатилиб, ота-оналарга бевосита кўрсатилди.

Чақириққача ҳарбий таълим йўналишига касбий (ижодий) имтиҳонлар эртага, 20-июль куни белгиланган жисмоний машқлар ва абитуриентлар учун чақириққача ҳарбий таълим фанидан тест синовлари тарзида ўтказилади.

Шунингдек, абитуриентларнинг алоҳида қобилиятлари орқали ўқишга қабул қилинадиган жисмоний маданият, мусиқий таълим, тасвирий санъат ва муҳандислик графикаси бакалавр йўналишлари учун касбий (ижодий) имтиҳонлар шу йилнинг 25 июль кунидан бошланиши режалаштирилган.

 

Ислам Матеков,

Қорақалпоғистон ахборот агентлиги шарҳловчиси.