Нурсултон Назарбоев 2049 йилда очиладиган хат қолдирди

Қозоғистоннинг Биринчи Президенти – Элбоши Нурсултон Назарбоев қозоғистонлик келажак авлодларга мурожат сифатида Олмаотадаги Қозоқ-Британ университети биноси олдидаги паркка «Вақт қутичаси»ни ўрнатди. Бу ҳақда Биринчи Президентнинг матбуот котиби хабар қилган. 
«Вақт қутичаси» замонавий шаклда ясалиб, унда қозоқ миллий нақшлари акс этгани ва унинг петроглифларга ҳам ўхшаш эканини пайқайсиз.
Мўъжазгина композицияда қуйидаги сўзлар ифодаланган:
«Қозоғистон Республикасининг Биринчи Президенти – Элбоши Н.А. Назарбоевнинг келажак авлодларга бағишланган «Вақт қутиси»
Қўйилган сана – 21.06.2019 й.
Очиладиган сана – 22.06.2049 й». 
 
photo5215547047627827836.jpg
photo5215547047627827837.jpg
photo5215547047627827838.jpg

 

ЎзА