Самимий қутловлар

Рамазон ҳайити муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев номига хорижий мамлакатлар давлат ва ҳукумат раҳбарларидан табрик мактублари келмоқда. Уларда мамлакатимиз халқига тинчлик, фаровонлик ва равнақ тилаб, эзгу истаклар изҳор этилган.

Жумладан, қуйидагилар ўз табрикларини йўллаган:

Қозоғистон Республикасининг Биринчи Президенти – Элбоши Нурсултон Назарбоев

Қозоғистон Республикаси Президенти Қосим-Жомарт Тоқаев

Қирғизистон Республикаси Президенти Сооронбай Жээнбеков

Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмон

Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳамедов

Озарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Алиев

Туркия Республикаси Президенти Режеп Таййип Эрдўғон

Бирлашган Араб Амирликлари Президенти шайх Халифа бин Зоид Ол Наҳаён

Бирлашган Араб Амирликлари Вице-президенти, Бош вазири, Дубай Амирлиги ҳокими шайх Муҳаммад бин Рошид Ол Мактум

Бирлашган Араб Амирликлари Қуролли кучлари Олий Бош қўмондони ўринбосари, Абу Даби Амирлиги валиаҳдишайх Муҳаммад бин Зоид Ол Наҳаён

Бирлашган Араб Амирликлари Бош вазири ўринбосари, ички ишлар вазири шайх Сайф бин Зоид Ол Наҳаён

Қутловлар келиши давом этмоқда.

 

ЎзА