ГФР Президенти Хоразмга келди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан расмий ташриф билан мамлакатимизда бўлиб турган Германия Федератив Республикаси Федерал Президенти Франк-Вальтер Штайнмайер 29 май куни Хоразм вилоятига келди. 
Олий мартабали меҳмонни Урганч халқаро аэропортида Ўзбекистон ташқи ишлар вазири А.Комилов, Хоразм вилояти ҳокими Ф.Эрманов кутиб олди.
Федерал Президент Урганч давлат университети профессор-ўқитувчилари ва талабалари билан учрашиб, Хива шаҳридаги маданий-меъморий обидалар билан танишади.
4.JPG
3.JPG
2.JPG

 

А. ШОКИРОВ, ЎзА