Қорақалпоғистон Республикаси Қораўзак туманидаги «Shamshirgaron effekt» масъулияти чекланган жамияти Ватанимиз мустақиллигининг 26 йиллиги арафасида фаолият бошлади.
Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банкининг 290 миллион сўмлик имтиёзли кредити ёрдамида ташкил этилган корхонада эркаклар учун мавсумий кийимлар ишлаб чиқарилмоқда. Тикиш-бичиш ишларига 30 га яқин хотин-қиз жалб этилган. Корхона маҳсулотлари ички бозордан ташқари, хорижий давлатларга ҳам экспорт қилинмоқда.
Мақсад Ҳабибуллаев (сурат), ЎзА