Аҳолига коммунал-маиший эҳтиёжлар учун газ етказиб бериш 2018 йил 16 ноябрдан 320 сўм, 2019 йил 1 июндан 350 сўмни ташкил этади.
Ҳукуматнинг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди (243-сон, 24.03.2019 й.). бу ҳақида “Ҳуқуқий ахборот” канали маълум қилди.
Қонунчиликка мувофиқ, газ таъминоти маиший истеъмолчилар, оилавий корхоналар ҳамда стратегик ва ижтимоий аҳамиятга эга истеъмолчиларга биринчи навбатда етказиб берилади.
Маиший истеъмолчилар – маиший эҳтиёж (овқат тайёрлаш, иссиқ сув ва иситиш) учун табиий газдан фойдаланувчи аҳоли.
Киритилган қўшимчаларга мувофиқ, идоравий ва муниципал уй-жой фонди, ётоқхоналар ва хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатлари ҳамда аҳоли эҳтиёжлари учун локал қозонхоналар ҳам юқоридаги тоифага киритилди.
Мазкур истеъмолчиларга газ маиший истеъмолчилар учун белгиланган тарифларда етказиб берилади.
Маълумот учун, аҳолига коммунал-маиший эҳтиёжлар учун газ етказиб бериш 2018 йил 16 ноябрдан 320 сўм, 2019 йил 1 июндан 350 сўмни ташкил этади.
ЎзА