Тошкентда бугун “Йил одами” номи эълон қилинади

Саноқли дақиқаларда “Йил одами” номи эълон қилинади. 
Бугун, 15 март куни Тошкент шаҳридаги “City Palace” меҳмонхонасида Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси Халқаро истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш кунига бағишланган тадбир ташкил этди.
Тадбирда федерация 2018 йилнинг “Йил одами” номини эълон қилади.
Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси раиси Жаҳонгир Саримсоқовнинг ўз маърузасида келтиришича, федерация қошида тузилган жамоатчилик ҳайъати жорий йилдан бошлаб давлат ва ҳукумат раҳбарларини истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ижтимоий ҳаракатига қўшган ҳиссаси учун давлат ва ҳукумат раҳбарларини “Йил одами” соврини билан муокофотлаб боришга қарор қилганини билдирди. Шунга кўра ўтган 2018 йилнинг “Йил одами” номзоди кимга насиб этганини тез орада билиб оламиз.
Бизни кузатишда давом этинг.
706b8b56-f683-403c-96a3-d7cab2f9df27.jpg

 

Муҳаммад Амин олган суратлар, ЎзА