Айни пайтда Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университетида «Ўзбекистон журналистикаси миллий энциклопедияси»нинг нашрга тайёрланиши бўйича муҳокама бўлиб ўтмоқда.
Мазкур университет ҳамда унинг қошида ташкил этилган «Media Trend» ўқув маркази ижодкорлари бир неча ой аввал Ўзбекистон миллий энциклопедияси лойиҳаси устида иш бошлаган эди. Бугунга қадар журналистика соҳасига оид олти мингдан ортиқ сўзлар, атама ва замонавий тушунчалар ушбу энциклопедия таркибига киритилган.
Яратилаётган энциклопедия 3 томли бўлиши режалаштирилган бўлиб, хозирда унинг биринчи томи тайёр ҳолда.
Бугун муҳокамага йиғилганлар ихтиёрига «Ўзбекистон журналистика миллий энциклопедияси»нинг биринчи томи лойиҳаси тақдим этилди.
Шу вақтга қадар Ўзбекистон тарихида журналистика соҳасига ихтисослаштирилган энциклопедия мавжуд бўлмаган. Соҳага оид сўзларни эса фақат умумий энцикломедиядан топиш мумкин эди.
Муҳокамалар давом этмоқда.
Хуршид Қодиров, ЎзА