“Ўзбекистон ёшлар иттифоқи стипендияси” ғолиблари аниқланди. Энди улар Ёшлар иттифоқидан қанча пул олишади?

Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг Ёшлар пресс-клубида “Ўзбекистон ёшлар иттифоқи стипендияси” совриндорларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. 
Танловнинг қуйи босқичларида жами 1 минг 25 талаба иштирок этди. Республика босқичида 183 талаба қатнашди.
Энг юқори балл тўплаган 14 номзод танлов совриндори бўлди. Улар 10 ой давомида “Ўзбекистон ёшлар иттифоқи стипендияси”ни олади. Стипендия миқдори энг кам иш ҳақининг 3 бараваригача этиб белгиланган.
– Мен ёшларнинг ҳуқуқий онги ва маданиятини юксалтиришга қаратилган «Юридик клиника» лойиҳасини амалга ошириш йўналиши бўйича стипендияга эришдим. Бу ютуғим менга янада улкан ғоялар устида иш олиб боришим ва келажакда бунданда катта имкониятларни қўлга киритишимга яна бир қадам бўлди, – дейди Бердақ номидаги Қорақолпоқ давлат университети талабаси Дилфуза Хабибуллаева.

 

Гулноза Бобоева, ЎзА