Юртимизда аҳоли тинчлиги ва осойишталигини таъминлаш, жамоат тартибини сақлаш юзасидан қатор ишлар амалга оширилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 24 декабрдаги “Жамоат хавфсизлигини таъминлаш самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори қабул қилинган эди.
Жорий йил 25 февраль санасида Нукус туманида “Фидокор ёшлар” патруль гуруҳи ташкил этилди.
Гуруҳга ҳарбий хизматга чақирилувчилар, олий ҳарбий билим юртлари ва ички ишлар органларига номзодлардан иборат 18 ёшдан 30 ёшгача 58 фаол ёш аъзо бўлди.
Гуруҳ аъзолари билан туман ҳудудидаги масъул ташкилот раҳбарлари иштирокида учрашув ўтказилди.
Унда туман ҳокими ўринбосари М.Таджетов, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи туман кенгаши раҳбари Қ.Моятдинов ва ички ишлар бўлими бошлиғи ўринбосари У.Тилеўмуратовлар сўзга чиқиб, қарор мазмуни ва маъноси тўғрисида ҳақида тушунчалар берди.
Тадбир якунида “Фидокор ёшлар” патруль гуруҳига махсус форма топширилди.
Т.Сейтназарова,
Қорақалпоғистон ахборот агентлиги мухбири
ЎзА