Россия бош вазири Дмитрий Медведев вазирлар маҳкамасини Путиннинг Федерал йиғинга мурожаатида белгиланган вазифаларни расмий топшириқ кутмасдан бажариш учун ишга киришишга чақирди.
ТАСС бош вазирнинг “Мурожаатда тилга олинган шундай жиҳатлар борки, уларни зудлик билан амалга ошириш лозим”, деган сўзларини иқтибос қилган.
Эслатиб ўтамиз, Россия Президенти Владимир Путин 20 февралда 15-марта Федерал йиғинга йиллик мурожаат билан чиқди.
ЎзА