Канада компанияси Ўзбекистонга ўз хизматларини таклиф этмоқда

Инновацион ривожланиш вазирлигида Канаданинг “Blockfusion” компанияси вакиллари Алекс Мартини-Ло Манто, Жордан Окслей, Кант Триведи билан учрашув бўлиб ўтди.
Меҳмонлар “Blockfusion” блокчейнлар инфратузилмасини яратувчи дунёдаги энг йирик компаниялардан бири экани, криптографияни оммавий жорий қилишни рағбатлантириш мақсадида криптохизматлар мажмуини таклиф этувчи янги лойиҳаларга инвестициялар киритиш билан шуғулланиши ҳақида сўзлади. Суҳбат давомида Ўзбекистонга юқори технологияларни жорий қилиш, жумладан, қуёш батареялари ва панеллари, юқори тезликдаги 5G алоқа билан таъминлаш масалалари муҳокама қилинди.
Томонлар компания маҳсулотлари ҳақида тўлиқ маълумотлар тақдим этилганидан кейин музокараларни давом эттиришга келишиб олди.​​

 

ЎзА