Ёр ўлунг бир-бирингизга...

Бу йил Алишер Навоий таваллудининг 578 йиллиги нишонланмоқда. Халқимиз адабий, маънавий камолот тимсолига айланган бобомизнинг бебаҳо меросини севиб эъзозлайди.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитасида “Ёр ўлунг бир-бирингизгаки, эрур ёрлиғ иш” мавзусида адабий-бадиий кеча бўлиб ўтди.
Унда иштирок этган Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси раиси ўринбосари К.Эшонхўжаев ва Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети ректори Ш.Сирожиддинов ва бошқалар инсонпарвар шоир асарларидаги эзгу ғоялар ҳаётий ўлмас эканлигини алоҳида таъкидлади.
Тадбирда Алишер Навоий асарларида миллатпарварлик, халқпарварлик, халқлар ўртасидаги дўстлик ғояларининг улуғланиши, комил инсон мавзуларида маърузалар тингланди.

 

Муҳайё Тошқораева, ЎзА​​