26-октябрь куни Нукус шаҳрида банкдан олинган 4 миллион 705 минг доллар миқдоридаги кредит маблағи эвазига “Roodell recovery” масъулияти чекланган жамиятига қарашли чиқиндиларни айириш ва қайта ишлаш заводи ишга тушди.
Бу корхонанинг аҳамияти шундан иборат – корхонанинг ишга тушиши билан атроф-муҳитнинг озодалигига эришилади, чиқиндиларга иккинчи ҳаёт берилади, улар инсон соғлиги ва ҳаётига, ҳайвонат ва ўсимликлар оламига, атроф-муҳитга зарарли таъсир этиб келган бўлса, энди ҳар томонлама фойдали маҳсулотга айланади.
Кунига 400 тонна, йилига 146 минг тонна чиқиндини қайта ишлаш қувватига эга мазкур корхонада 100га яқин иш ўрни яратилди.
Корхонада қоғоз чиқиндилар қайта ишланиб, улардан картон тайёрланса, полимер чиқиндилардан ип толаси, органик ва озиқ-овқат чиқиндиларидан иссиқхоналар учун зарур ашёлар, тош ва тупроқ чиқиндиларидан пишиқ ва фасад ғиштлари, ёғоч чиқиндиларидан кўмир-брикетлар ишлаб чиқарилади. Иккиламчи ишлов берилган тайёр маҳсулотлардан қурилиш, тўқимачилик ва бошқа соҳаларда хомашё сифатида фойдаланилади.
“Roodell recovery” МЧЖга корхонани ишга тушириш учун хорижий давлатлардан махсус техникалар, ускуналар, уларга эҳтиёт қисмлари олиб келишда қатор енгилликлар берилган, яъни божхона тўламларидан озод қилинган, солиқлар бўйича имтиёзлар берилган ва ҳ.
Қорақалпоғистон ахборот агентлиги