Меҳмонлар чодирлардан бунёд этилувчи шаҳарчага жойлаштирилади

Тель-Авив мэрияси “Евровидение-2019” халқаро танлови меҳмонларини чодирлардан бунёд этилувчи шаҳарчага жойлаштиради. Шаҳар раҳбари маслаҳатчиси Илан Михаэлининг маълум қилишича, ҳозир бу шаҳарчани қуришга тендер эълон қилинган.
Чодирлар шаҳарчасида барча шароит яратилади, тартиб учун миллий хавфсизлик ҳамда маҳаллий қўриқлаш хизмати масъул бўлади. РИА Новости хабарига кўра, “Евровидения”дан сўнг шаҳарчада бошқа тадбирлар ўтказилади. Маълумот учун, Исроилда бўлувчи “Евровидение-2019” танлови шу йилнинг 14-18 май кунларига белгиланган.

 

ЎзА