“Селфи“ фожиа билан тугади

Ирландия ғарбидаги Клэр графлиги Мохер қояларида “селфи“ билан боғлиқ бахтсиз ҳодиса содир бўлди, дейилади “Sky news“ телеканали хабарида.
Маълум бўлишича, қояларда селфига тушаётган асли ҳиндистонлик бўлган талаба жарликка қулаб тушган.
Мохер қояларининг баландлиги 120-214 метр атрофида. Полиция воқеани фожиали ҳодиса сифатида текширмоқда.

 

ЎзА