“Cafe Scientifique Uzbekistan“ доирасида бизнес учрашув

Пойтахтимизда 19 декабрь куни Исроилнинг мамлакатимиздаги элчихонаси ташаббуси билан “Cafe Scientifique Uzbekistan“ доирасида бизнесни ташкил этишдаги Исроил тажрибасига бағишланган тадбир бўлиб ўтади.
Унда Исроилнинг қатор лойиҳалари иштирокчиси, Мирзо Улуғбек номидаги инновация маркази директорининг Бизнесни ривожлантириш масалалари бўйча ўринбосари Баҳодир Аюпов ўзининг касбий муваффақиятлари ва эришган ютуқлари, Исроил давлатининг ривожланиш стратегияси юзасидан фикр-мулоҳазалари билан ўртоқлашади.
Ўзаро тажриба алмашиш ва илмий мавзулар муҳокамаси асосида ташкил этиладиган тадбир Ўзбекистон – Исроил ҳамкорлик муносабатларига бағишланади.

 

Зуҳра Мирзабоева, ЎзА