Пойтахтимиздаги Жар” спорт мажмуасида ашихара-каратэ бўйича ўтказилган Осиё очиқ чемпионатининг шиддатли беллашувлари якунида Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари умум жамоа ҳисобида 1-ўринни эгаллади.
Осиё ва Европанинг 12 та давлатидан 500 нафарга яқин спортчилар иштирок этган чемпионатда мамлакатимиз шарафини Тошкент, Андижон, Фарғона, Наманган, Қашқадарё, Навоий, Самарқанд, Сирдарё ва Сурхондарё вилоятлари вакиллари ва пойтахтлик каратэчилар ҳимоя қилди.
Юртимиз терма жамоасидан кейинги ўринларни Россия, Қозоғистон ва АҚШ терма жамоалари эгаллади.
Т. Рўзиев, ЎзА