Жорий йилнинг 26 июль – 11 август кунлари Париж шаҳрида XXXIII Олимпия ўйинлари бўлиб ўтади.

Шу кунга қадар Ўзбекистон спорт делегацияси жами 38 та йўлланмага эга бўлиб турибди.

Шу ўринда, «Париж-2024» ёзги Олимпия ўйинларида фаолият олиб борувчи ҳакамларимиз сафи ҳам кенгаймоқда.

Жумладан, Халқаро дзюдо федерацияси (IJF) бўлажак Олимпиадада иштирок этадиган реферилар рўйхатини эълон қилди. Унга кўра, халқаро тоифадаги ҳакамимиз Вячеслав Перетейко «Париж-2024» дзюдо мусобақаларида ҳакамлик қилиш ҳуқуқини қўлга киритди. Маълумот учун, В.Перетейко «Токио-2020» Паралимпия ўйинларида фаолият олиб борган.

Эслатиб ўтамиз, бир неча кун аввал «Париж-2024» Олимпия ўйинларида мусобақаларни бошқариб борадиган ҳакамлар рўйхатидан спорт гимнастикаси бўйича халқаро тоифадаги ҳакамимиз Равшанбек Мирзаев ўрин олган эди.

Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА