Нью-Йорк шаҳрида Ўзбекистон ва Жибути ўртасида дипломатик муносабат ўрнатиш тўғрисида Қўшма коммюнике имзоланди.

“Дунё” хабар беришича, ҳужжатни икки давлатнинг БМТдаги доимий вакиллари Улуғбек Лапасов ва Муҳаммад Дуалиҳ имзолади.

Томонлар халқаро ташкилотлар, жумладан БМТнинг ихтисослашган муассасалари доирасидаги ҳамкорликни янада ривожлантиришга тайёрликларини билдирди.

Шерикликнинг ўзаро манфаатли йўналишларини топиш учун ўзаро муносабатни фаоллаштиришга келишилди.

Жибути Ўзбекистон билан дипломатик муносабат ўрнатган 149-давлат бўлди.